Расмий хабар: Хорватия футбол иттифоқи Далич билан келишувни узайтирди

Eldor Akmurzayev
23 июл 2020, 20:40
Бу ҳақда Хорватия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда.

53 ёшли мутахассис билан янги келишув ЖЧ-2022'нинг охирига қадар узайтирилди. Аввалги шарнома эса 2020 йилнинг 31 июлигача мўлжалланганди.

Далич термани 2017 йилнинг октябрида қабул қилиб олган бўлиб, жамоа билан 2018 йилги мундиалнинг финалигача (Франция 2:4) етиб борди.

Қатарда ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати эса 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/HNS_CFF