Расмий хабар: "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси билан шартномасини икки йилга узайтирди

Mirjalol Normatov
29 июн 2018, 18:13
"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати Маруан Феллайни билан шартнома 2020 йилга қадар узайтирилганини расман маълум қилди.

Феллайни 2013 йилда "Манчестер Юнайтед" таркибига келиб қўшилди. Ўшандан буён бельгиялик футболчи 156 учрашувда майдонга тушди ва 20 гол киритишга муваффақ бўлди.

Унинг амалдаги шартномаси эртага якунига етарди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/manutd