Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди

Sherzod Nurmatov
19 июн 2025, 18:16
Бу ҳақда Термиз клуби матбуот хизмати маълум қилди.

"Россиялик футболчи Кирилл Колесниченко ўзаро келишув асосида "Сурхон" клуби билан шартномасини бекор қилди ва жамоани тарк этди. У жамоамиз сафида барча мусобақаларда жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, "гол+пас" тизими бўйича 5 очко (2 та гол ва 3 та голли узатма) жамғарди", – дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ "Сурхон" "Нефтчи" билан ўйинда жароҳат олган ҳужумчиси борасида маълумот берган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати