

Унда мезбон Ўзбекистон терма жамоаси билан биргаликда Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Уганда терма жамоалари иштирок этишади.
Жамоалар дастлаб ярим финал учрашувларини ўтказишади. Ғолиблар биринчи ўрин учун, мағлуб жамоалар эса учинчи ўрин учун кураш олиб боради. Барча ўйинлар Намангандаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ сайтимизда "Эшитдик-да!" рукни орқали бу ҳақда маълумот берилган эди.




