Расман: Анчелотти – "Реал" бош мураббийи!

Sherzod Nurmatov
1 июн 2021, 22:09
Бу хақда Мадрид клуби матбуот хизмати хабар берди.

Тажрибали мутахассис билан 2024 йилга қадар шартнома тузилди.

Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штабидан шунингдек, Антонио Пинтус ва Давид Беттони ҳам ўрин олиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, италиялик мураббий бунгача 2013 йилдан 2015 йилгача "қироллик клуби"да фаолият юритган. "Реал" унинг қўл остида Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги ЖЧ, Испания Кубоги ҳамда Суперкубоги ғолибига айланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›