Расман: Агуэро эртага майдонга тушмайди

Aslanov Jasurbek
2 апр 2019, 18:10
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро эртага, 3 апрель куни "Кардифф Сити"га қарши бўладиган Англия Премьер-лигаси учрашувида майдонга тушмайди.

Бу ҳақида "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Серхио Агуэро сўнгги икки кун машғулотларда иштирок этмади, эртага у майдонга тушмайди. Балки шанба куни тайёр бўлар" - дейди Гвардиола.

Олдинроқ, Гвардиола Агуэрони "Тоттенхэм"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси ўйинлари учун асраши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/ManCity