Рангник: “Кучли тўртликка киришимизга кафолат беролмайман”

Eldor Akmurzayev
4 янв 2022, 10:00
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник “Вулверхэмптон”га учралган мағлубиятдан сўнг, жамоасининг АПЛда топ-4 га кириш имкониятини баҳолади.

“Ҳеч нарсага кафолат беролмайман. Агар бугунги ўйинимиздан кейин кучли тўртликка киришимизга 100 фоиз ишончим комил десам, мухлислар бунга ишонишига шубҳам бор.

Фикримча, бунга қадам-бақадам ва янада яхшироқ ўйнаб эришишимиз керак. Қийин бўлишини билардим, аммо бугунги ўйин биз ҳали кўп меҳнат қилишимиз зарурлигини кўрсатиб турибди”, дейди немис мутахассиси.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport