Рамос: "Ҳамма "Реал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишни кутади, аммо бу қийин"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2018, 10:31
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Бавария" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Доимо 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишади, аммо бу қийин. "Бавария" - ажойиб жамоа, уларни жуда ҳурмат қиламан. Ҳали ҳеч нарса аниқ эмас.

Лукас Васкеснинг меҳнатига юқори баҳо бериш керак. Асенсио ҳам биз учун жуда муҳим" - дейди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 1 май куни Мадридда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›