Рамос ЕЧЛ финали Киевда ўтишидан норози бўлди

Tolibjon Qosimov
26 май 2018, 17:36
"Реал" сардори Серхио Рамос Чемпионлар лигаси финалининг Киевда ўтказилишидан норози.

"Айрим мамлакатларга бориш бироз қийин. Масофа узоқлиги ва харажат кўплиги туфайли "Реал"нинг кўплаб ишқибозлари Киевга кела олишмади. Аммо биз келганларнинг қўллаб-қувватловларини ҳам ҳис қила оламиз.

Кўпчилик финал ўзига яқинроқ жойда ўтказилишини истайди, бу жуда кўпчиликнинг ишини енгиллаштирган бўларди. Аммо биз ҳеч нарсага қарши эмасмиз. Агар бу Украинага ёрдам берса, ҳаммаси яхши", – дея Рамоснинг сўзларини келтирди "AP" нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: AP