Юртдошларимиз учун Киевдан хушхабар!

Aslanov Jasurbek
27 авг 2017
Айни дамда Украина пойтахти Киев шаҳридаги "Олимпийский" стадионида киберфутбол бўйича (FIFA17) "Динамо" Ёзги Кубоги деб номлаган профессионал киберфутбол мусобақаси ўтказилмоқда.

Кеча ушбу турнирга икки нафар киберфутболчимиз Муҳаммадамин Турғунбоев ва Сервер Секка йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.


Айни дамда ушбу мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда. "Бунёдкор" киберфутболчиси Муҳаммадамин Турғунбоев турнирнинг финал босқичига чиқди (бундан сўнг грандфинал босқичи мавжуд). Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун Киевга йўл олган иккинчи киберспортчимиз, "Металлург" вакили Сервер Секка эса мағлублар тўрида ярим финалга чиқди. Агар у ушбу тўрда мағлубиятга учрамаса, грандфиналда икки ўзбек ўғлони куч синашиши мумкин.


Муҳаммадамин Турғунбоев, Алимаксумов Алихон (UVSCF вице-президенти) ва Сервер Секка

Муҳаммадамин Турғунбоев финалда "Аякс" киберфутболчиси Данига қарши баҳс ўтказади. Сервер Секка эса мағлублар тўрининг ярим финалида бизга таниш бўлган Москванинг "Локомотив" клуби вакили Роберт Фахретдинов (Ufenok) билан ўйнайди. Икки ҳамюртимизга навбатдаги баҳсларда омад тилаймиз!

Мусобақа баҳслари қуйидаги TWITCH орқали эфирга узатилмоқда:


Турнир натижаларини ушбу виджет орқали кузатиб боришингиз мумкин:


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia