“Қўқон-1912”: "Олмалиқ" билан ўйинга тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
25 авг 2015, 07:43
“Қўқон-1912” жамоаси Андижондаги ғалабадан кейин турнир жадвалидаги ҳолатини бироз яхшилаб олди.

Лекин бош мураббий Рустам Абдуллаев айтганидек хотиржам бўлишга ҳали эрта. Жамоамиз кейинги иккита учрашувни ўз майдонида ўтказишини ҳисобга олсак, очколар сонини ошириб олиш учун яхшигина имконият бор. Буни яхши англаган мураббйилар штаби ва футболчилар машғулотга зўр беришмоқда.

Кеча "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари Андижондаги ғалабадан руҳланган холда "Олмалиқ" билан уйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. Барчанинг кайфияти аъло.

Ушбу учрашувда ҳам “Қўқон-1912” жамоасига омад тилаб қоламиз.  Омад ва ғалаба сенга ёр бўлсин, “Қўқон-1912”!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia