

Қизиғи шундаки, Сергей Лушан таянч ярим ҳимоячиси сифатида "Бунёдкор" либосида 39 учрашувда ҳаракат қилган ва рақиблари дарвозасини 6 маротаба ишғол этган.
"Бунёдкор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев эса ҳозирга қадар "Бунёдкор" таркибида 48та учрашув ўтказишган улгурган ва унинг ҳисобида
5та гол мавжуд.
Қизиғи шундаки, "қалдирғочлар"нинг амалдаги бош мураббийи Забиҳилло Ўринбоевдан кам ўйин ўтказганига қарамай, ҳужумчидан кўра кўп гол уришга эришган.
Шунингдек, "Бунёдкор"га янги келиб қўшилган Баҳодир Насимов "қалдирғочлар" сафида 11 ўйинда 7та гол урган. Ўтган йили "қалдирғоч"га айланган Элдор Шомуродов эса шу кунга қадар "Бунёдкор" шарафини 45 ўйинда ҳимоя қилган ва рақиблари дарвозасига 14 маротаба йўл топа олган.



