"Қизилқум" — "Пахтакор" учрашувига қизиқиш катта

Narzulla Saydullayev
15 авг 2014, 18:06
Ҳадемай, Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуасида миллий чемпионат 16-туридан жой олган "Қизилқум" — "Пахтакор" жамоалари учрашуви бошланади.
Мазкур ўйинда маҳаллий мухлисларда қизиқиш жуда катта.

Учрашув бошланишига бир соат қолган бўлса-да, стадионнинг 4-5 та сектори ҳақиқий футбол шинавандалари билан тўлиб бўлган. Айни пайтда стадионга ташриф буюрувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Буни стадион кассалари олдида чипталарга навбатда турганларнинг гавжумлигидан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" — "Пахтакор" жамоалари баҳси соат 18.30 да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›