

Тайёргарлик
"Насаф" билан беллашувдан кейин жамоамиз сешанба куни тикланиш машғулотларига киришди. Пайшанба куни эрталаб Навоий томон йўлга чиқилади ва футболчилар ўйиндан олдин ўша ерда шуғулланишади. "Қизилқум" эса охирги учрашувини 2 кун вақтлироқ ўтказди.
Сафардаги баҳсда Жавоҳир Соҳибов дисквалификация сабабли ёрдам бера олмайди.
Қарама-қаршилик
Олий лигада мазкур жамоалар 32 бор тўқнаш келган. "Пахтакор" 27 ўйинда ғалаба қозонган. 4 баҳсда дуранг қайд этилиб, бир марта "Қизилқум" зафар қучган. "Шерлар" рақиб дарвозасига 88 гол уриб, 17 тўп ўтказиб юборишган. Навоийдаги 16 беллашувнинг 14тасида "Пахтакор устун келган ва 2 бор дуранг кузатилган. Сафардаги сўнгги 13 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган.
Ўйин расмийлари
Учрашувни Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Олий лигада Намозов ҳозиргача жамоамизнинг 4 ўйинида ҳакамлик қилган ва барчасида "Пахтакор" ғолиб чиққан.
"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Шаҳрисабз).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов (Тошкент).
"Қизилқум" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги 5-тур ўйини 15 апрель, жума куни 18:00да Навоийдаги "Ёшлик" стадионида бошланади.



