"Қироллик клуби"дан навбатдаги рекорд (+видео)

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2017, 16:59
Мадриднинг "Реал" клуби 21 ноябрь куни АПОЭЛга қарши Чемпионлар лигасининг 5-турида 6:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу ғалаба "Қироллик клуби" гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашини таъминлади. Шундай қилиб "қаймоқранглилар" 1992 йилдан Чемпионлар лигаси деб номланган турнирнинг барча мавсумида (26та) плей-офф йўлланмасига эга чиққан ягона клубга айланди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Чемпионлар лигасида кетма-кет икки марта зафар қучган биринчи клуб ҳисобланади.

"Қироллик клуби" сайти ушбу рекорд учун махсус видео тақдим этди.

TAS-IX



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia