

Парижликлар 68 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда. Уларнинг энг яқин таъқибчиси "Монако" Париж жамоасида 12 очко орқада.
Энди ПСЖ Мбаппени сотиб олиши мумкин, чунки "Монако" ҳамда парижликлар ўртасидаги Килиан Мбаппе ижара шартномасида бир шарт бажарилганидан сўнг Франция пойтахти клуби ҳужумчини сотиб олиши мумкин эди. Унга кўра, ПСЖ жорий мавсум қуйи лигага тушиб кетмаслиги керак. Париж жамоаси қолган барча учрашувларда мағлуб бўлса ҳам бу мавсум иккинчи дивизионга тушиб кетмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Монако" 19 ёшли ҳужумчи трансферидан 180 млн. евро ишлаб олади.



