ПСЖдагилар Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи қуръасидан норози

Sherzod Nurmatov
14 дек 2021, 22:38
Кеча Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унда "Пари Сен-Жермен" Мадриднинг "Реал" клуби билан рўбарў келиб қолди.

Хабар беришларича, парижликлар қайта ташланган қуръа натижасидан норози. Дастлаб уларга "Манчестер Юнайтед" тушганди.  

Манбага кўра, улар УЕФА билан алоқалар мустаҳкамлиги боис қарши эканликларини оммага ошкор этишмаяпти. Париж клуби рақиб "Реал Мадрид" бўлишини хоҳламаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca