

Ҳимоячи Хуан Бернат, ярим ҳимоячи Пабло Сарабия ва ҳужумчи Маурио Икарди жароҳат туфайли учрашувни ўтказиб юборишади. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи Юлиан Дракслер сафга қайтганини айтиш жоиз.
"Пари Сен-Жермен" – "Истанбул Башакшехир" баҳси 8 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади. Парижликлар Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқиш учун дуранг ўйнашса кифоя.
Сарабия жорий мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйинда 2 та гол уриб, 4 та голли пас берган бўлса, Икарди 5 та учрашувда 2 та гол урган. Бернат эса 3 та учрашув ўтказган ва ҳеч бир самарали ҳаракати билан ажралиб турмаган.



