Превью. "Хоразм" - "Истиқлол"

Narzulla Saydullayev
2 июн 2018, 08:29
3 июнь куни ПРО-лиганинг навбатдаги турига старт берилади.

12-турнинг яна бир мухим ўйинлардан бири Хоразмда бўлиб ўтади. "Хоразм" - "Истиқлол"  жамоалари ўзаро илк маротаба тўқнаш келиши эмас. Бу вақтга қадар ўтган мавсумда икки бор, бу йилги чемпионатда эса 7-турда куч синашишган. Устунлик хозирча фарғоналиклар тарафида.

Ўтган мавсумда қуйидаги натижалар қайд этилган:
12-турда. Истиқлол - Хоразм 3:1
26-турда. Хоразм - Истиқлол 1:2

ПРО-лига 7-тур баҳсларида эса жамоалар Фарғонада ўйин ўтказдилар ва ушбу учрашувда ҳам "Истиқлол" қўли баланд келган. 50-дақиқада Абдухолиқ Қурбонов ва 69-дақиқада Элёр Акбаровлар томонидан киритилган голлар жамоага ғалаба келтирган - 2:0. Такидлаш лозимки "Истиқлол" Хоразмга фақат ғалаба учун боради. "Хоразм" эса фарғоналиклардан илк очколарни қўлга киритишга харакат қилади.


"Истиқлол" матбуот хизмати.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›