Превью. “Пахтакор” - "Бунёдкор"

Narzulla Saydullayev
30 июл 2021, 12:00
Суперлиганинг 13-тур ўйинида “Шерлар” Тошкент дербисида “Бунёдкор” ни ўз майдонида қабул қилади.

“Бунёдкор” билан кечадиган бахслар хамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 30 беллашувнинг 11тасида "Шерлар" ғолиб бўлишган. 9тада баҳсда дуранг ва 10 тасида рақиб ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 38 тўп киритиб, 33 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 - йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Пахтакор" уй учрашувида шундай муваффақиятга эришган. "Пахтакор" ўз майдонидаги баҳсларда 7 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик "Шерлар" тарафида - 21:9.

"Пахтакор" ва “Бунёдкор”жамоалари ўртасидаги ўйин 31 июль, шанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›