

“Унинг тўп узатишлари идеал кўринишда. Биз Хави ва Иньеста ҳақида гапирадиган бўлсак, Харри айнан уларга ўхшаш футболчи.
У бу борада анча иқтидорли. Менинг сўзларимни ижобий қабул қилиши ва жуда кўп меҳнат қилиши лозим. Ҳақиқатан, унда иқтидор етарли ва ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Уинкс машғулотларда ҳеч қачон осон бўлмаслигини тушуниши ва доим катта марраларни кўзлаши лозим.
Агар у бу ҳолатни тўғри тушунса, юксак савияга кўтарилиши ва Англиянинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин”,дейди Почеттино.



