Почеттино "Челси"даги асосий футболчи номини айтди

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2023, 14:41
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоадаги асосий футболчини ажратиб кўрсатди.

"Палмердан мамнунмиз. Унга ишонамиз, келажаги бўйича ҳам катта истиқболларни кўряпмиз. У жуда ақлли ва тезда кўникиб кетди.

Коул ўсишда давом этиши керак, лекин у аллақачон аъло даражада ўйнамоқда. Биз уни лойиҳамиздаги асосий фигура деб биламиз", – деди мутахассис. 

Палмер ўтган ёзда "Манчестер Сити"дан "Челси"га ўтганди. Трансфер суммаси 47 миллион еврони ташкил қилди. 21 ёшли ярим ҳимоячи шу кунгача "кўклар" сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та тўп киритди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›