Питер Хюистра: "Менимча, бугунги ўйинда ғалабага ҳақли эдик"

Sherzod Nurmatov
17 апр 2021, 22:44
ОЧЛ "B" гуруҳи 2-тур доирасидаги "Эйр Форс" – "Пахтакор" (0:0) учрашувидан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Хайрли кеч. Менимча, бугунги ўйинда ғалабага ҳақли эдик. Биринчи бўлимда имкониятлар юзага келтирдик. Иккинчи бўлимни яхши бошламадик, лекин алмаштиришлардан кейин яна ташаббусга эришдик. Бироқ гол ура олмадик. Бугун биринчи беллашувга нисбатан фаолроқ ўйнадик. 

Охирги мўлжални нишонга олишда адашдик. Ўйин бошиданоқ вазиятлар юзага келтирдик. Рақибда эса дарвозага хавфли зарба деярли бўлмади. Биз ҳужумкор футбол кўрсатишга интиламиз. Ҳужум уюштириш ва ўйин назоратида яхшироқ бўлдик. Энди кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", – дейди "Пахтакор" устози. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›