Пикенинг сўзлари ўзига қарши ишлаши мумкин

Aslanov Jasurbek
1 фев 2018, 14:53
Испания футбол ассоциацияси "Эспаньол"нинг "Барселона" ҳимоячиси Херард Пике айтган сўзлари борасидаги эътирозини ўрганиб чиқмоқда.

"Эспаньол" ва "Барселона" ўртасидаги илк чорак финал ўйинидан сўнг Пике мезбонларни "Эспаньол Корилья" деб атади ва уларнинг устидан кулди. Корилья Барселона атрофидаги кичик шаҳарча ҳисобланади. Агар ушбу сўзлар ҳақорат сифатида қабул қилинса, ҳимоячи бир неча ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Пике "Барселона" билан шартнома узайтираётган пайтда унда шу ҳақда сўрашди.

"Эспаньол" Корильяда жойлашган, бу шубҳаларга сабаб бўлмаслиги лозим" - дейди 30 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca