“Арсенал” клуби дарвозабони Петер Чех жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти маълум қилди.
36 ёшли дарвозабон сонининг орқа қисмидан олган жароҳати туфайли 3-4 ҳафта даволанишига тўғри келади. Чех Европа лигасида “Қорабоғ” ва “Спортинг” шунингдек, АПЛ доирасида “Фулхэм” ва “Лестер”га қарши учрашувларни ўтказиб юборади.