Пеп Гвардиола: "АПЛ - биз учун энг муҳим турнир"

Mirjalol Normatov
19 май 2023, 23:58
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛни энг муҳим турнир деб атади.

"Энг оғир дамлар яқинлашмоқда. Теннисчилар "Уимблдон"даги тўп узатишлар энг қийин дейишади. Бизда ҳам шундай ҳолат. Аммо якшанба кунги ўйинда барчаси ўз қўлимизда.

АПЛ - биз учун энг муҳим турнир, чунки бу лига 10-11 ой давом этади. Ва бизда ўз мухлисларимиз қаршисида энг асосий ишни якунлаш иши турибди.

Сўнгги қадам - энг қийини бўлади, чунки бунинг эмоциялари кўп. Шунчаки ўз даражамизни кўрсата олмасак, ўзимизни кечирмаслигимиз керак.

Лигада ҳали уч ўйин бор ва биз ҳар бирида ғалаба қозонишимиз кераклигини тушуниб турибмиз, ҳар бир ғалабали ўйин навбатдагисининг муваффақиятли бўлишига замин яратади.

"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла"га қарши ўйинларда бўлган ишлар исталган пайтда такрорланиши мумкин. Ҳеч қачон ҳақиқатдан қочмаслик керак. Футболнинг ҳиссиётлари юқори бўлади. Чунки биз ўз майдонимизда ҳам ғалаба қозона олмаслигимиз мумкин", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›