Пеллегрини: "Асосийси "Барселона"га қарши учрашувда четлатишларсиз ҳаракат қилиш"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2015, 17:43
"Манчестер Сити" бош мураббийи "Барселона"га қарши УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувидан олдин бу баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Шаҳарликлар" биринчи учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

"Биз биринчи учрашувнинг иккинчи бўлимидаги каби ўйин намойиш этишимиз керак. "Барселона" тўпга эгалик қилди, аммо бизда ҳам имкониятлар бўлди.

"Барселона"га қарши тўп учун курашиш керак, лекин бу жамоа ҳар қандай жамоани бу борада ортда қолдира олади. Ҳар сафар тўп бизда бўлганида, жамоамиз рақибга муаммо туғдира олиши керак. Европанинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигимизни исботлаш учун, "Барселона"ни мағлуб этишимиз керак. Бу биз учун имтиҳон. Ғалаба учун бор кучимизни ишга солишимиз лозим.

Биз жуда кучли жамоага қарши майдонга тушамиз, аммо бундай ўйинларда ҳамма нарса юз бериши мумкин. "Барселона"га қарши бир киши кам бўлиб ўйнасанг, муваффақиятга эришишнинг иложи йўқ" - дейди Пеллегрини.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com