Пелле жароҳат олди

1 июн 2016, 23:38
Италия терма жамоасининг ушбу Европа чемпионатида биринчи рақамли ҳужумчиси бўлиши кутилаётган Грациано Пелле машғулотлар пайтида жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Football Italia".


Пелле машғулотни жароҳати сабаб эрта якунлади. Италия терма жамоаси ҳужумчиси тиззасидан шикастланган.
Унинг жароҳати қанчалик жиддий эканлигини номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Грациано Пелле "скуадра адзурра"нинг қитъа чемпионатида асосий ҳужумчиси бўлиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар