Педри жароҳат олди ва "Эл Класико"ни ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
13 окт 2021, 16:53
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Испания терма жамоасида сонидан жароҳат олди.

18 ёшли футболчи Испания чемпионати доирасидаги "Валенсия" (17 октябрь) ва ЧЛ доирасидаги "Динамо" (20 октябрь)га қарши ўйинни аниқ ўтказиб юборади.

Клуб ўйинчининг 24 октябрда белгиланган "Реал"га қарши ўйинга кутмоқда, аммо ҳозирда хавбекнинг ўша баҳсга қадар тикланишга улгуриши номаълум.

Педри 2021/22 йилги мавсум "Барса" таркибида 4та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›