"Пахтакор": U-11 жамоаси Баҳодир Иброҳимов хотира турнирида ғолиб чиқди

25 авг 2015, 00:55
2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишлаб ўтказилган хотира турнирида зафар қучишди.

19-24 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтган мусобақада 12 жамоа қатнашди. Турнирнинг финал ўйинига етиб келган Олим Шокиров шогирдлари РОЗКдаги тенгқурларидан 3:0 ҳисобида устун келишди.

Финал

"Пахтакор" - РОЗК - 3:0

Финалдан кейин турнирнинг энг яхшилари номи эълон қилинди.

Энг яхши дарвозабон - Рамзиддин Рўзимов, РОЗК

Энг яхши ҳимоячи - Дилмурод Раҳимов, "Спартак"

Энг яхши ярим ҳимоячи - Абдурасул Абдумажидов, "Пахтакор"

Энг яхши ҳужумчи - Саидакмал Асамжанов, "Локомотив"

Энг яхши футболчи - Сардор Ҳожибоев, "Пахтакор"

Энг чиройли гол муаллифи - Асад Беклархонов, "Пахтакор"

Энг яхши мураббий - Олим Шокиров, "Пахтакор"


Ўхшаш янгиликлар


Манба: pakhtakor.uz