“Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари

Narzulla Saydullayev
10 авг 2015, 11:36
12 август куни Тошкентнинг икки гранд клуби “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашишади.

Мамлакат кубоги ярим финал биринчи учрашуви доирасидаги “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви ҳакамлари маълум бўлди. Унга кўра, пойтахт дербисини Виктор Серазетдинов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Серазетдинов фаолияти мобайнида бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги 9та учрашувда бош ҳакамлик қилади.

Ўзбекистон кубоги-2015
Ярим финал. Биринчи учрашув
10 август, чоршанба
“Пахтакор” марказий стадиони. 19:00
“ПАХТАКОР” – “БУНЁДКОР”
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Янгийўл)
Захира ҳаками: Мурод Муҳаммедов (Бекобод)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com