

"Менга Крис Смоллинг керак. Бизда атиги 3 нафар марказий ҳимоячи бор, уни жамоага қайтариш жуда муҳим. Крис биз билан қолишини истайман", - деди Фонсека.
30 ёшли Смоллинг ўтган мавсумда "Рома" таркибида ижарада ўйнади. Римликлар ҳозирча футболчини сотиб олиш борасида МЮ билан келиша олмаяпти.
Ўтган мавсумда Смоллинг римликлар сафида 30 ўйинда 3 гол ва 2 ассист қайд этди.



