ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди

Khoja
1 дек 2025, 08:52
ЎзПФЛ матбуот хизмати "йил футболчиси" совринига даъвогарларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.

Бу сафарги рўйхатдан "Пахтакор" етакчиларидан бири Ҳожиакбар Алижонов тушиб қолди. Энди "йил футболчиси" бўлиш учун тўрт нафар даъвогар қолди.

"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар тўртлиги

Аброрбек Исмоилов — 29 ўйин, 4 гол, 5 асссит, 2297 дақиқа

Игор Сергеев — 28 ўйин, 19 гол, 2 ассист, 2237 дақиқа

Люпчо Дориев — 29 ўйин, 16 гол, 9 ассист, 2561 дақиқа

Жамшид Искандеров — 29 ўйин, 7 гол, 10 ассист, 2289 дақиқа

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: UzPFL