Озил машғулотларни бошлади, Чех эса...

12 окт 2018, 22:34
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Озил жамоаси машғулотларида қатнаша бошлади.

Маълум бўлишича, футболчи АПЛ 9-турида 22 октябрь куни “Лестер”га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Дарвозабон Петр Чех эса “Уотфорд”га қарши баҳсда оёғи сонидан олган жароҳатни тиклаш билан банд. Унинг “Лестер”га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Dayli Mail