Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тошкентда Ироқ ёшлари билан ўйнайди
Tolibjon Qosimov
4 ноя 2024, 11:50
U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Фарҳод Нишонов жамоаси 15 ва 18 ноябрь кунлари Осиё кубогининг яна бир иштирокчиси — Ироқ U-20 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.