Ўзбекистон U-16 Япониядаги халқаро мусобақада иштирок этади

Aslanov Jasurbek
1 июн 2015, 17:00
16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Японияда ташкил этиладиган халқаро мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоа иштирок этадиган ушбу турнир 6 – 12 август кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақада Ўзбекистондан ташқари Польша U-17, Япония U-17 ҳамда Ҳиросима шаҳри терма жамоаси иштирок этади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ушбу мусобақадаги барча рақиблари улардан бир ёш катта  футболчилардан иборат жамоалардир.

Ўзбекистоннинг ушбу мусобақадаги ўйинлар тақвими:

8-август. Ўзбекистон U-16 – Польша U-17

11-август. Ўзбекистон U-16 – Япония U-17

12-август. Ўзбекистон U-16 – Ҳиросима U-17


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: the-uff.com