Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда экан. Англия билан дуранг ўйнадик

Narzulla Saydullayev
21 окт 2018, 15:09
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Таиландда бўлиб турибди.

Терма жамоамиз у ерда тўрт мамлакат иштирок этаётган "Thailand Five 2018" мусобақасида иштирок этаётган экан. Лекин бу ҳақда ҳеч қандай хабар эълон қилинмаган эди.

Кеча Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Малайзияни осонлик билан мағлуб этишди - 5:0.

Бугун эса жамоамиз Англия терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Таъкидлаш лозимки, Аҳмедов шогирдлари 39-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди. Футзал 40 дақиқа давом этишидан кўпчиликнинг хабари бўлса керак.

23 октябрь куни Ўзбекистон Хосе Мария Мендез бошчилик қилаётган Таиланд терма жамоасига қарши ўйнайди.


1-тур
Англия - Таиланд 0:4


Малайзия - Ўзбекистон 0:5
Голлар: 
Артур Юнусов 8, 31, Дилмурод Шавкатов 10, Ҳусниддин Нишонов 14, Даврон Чориев 34




2-тур
Англия - Ўзбекистон 1:1
Голлар
: Келвин Диксон 18 - Даврон Абдураҳмонов 39

14:30 - Малайзия - Таиланд



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›