

Учрашувда Егор Кримец томонидан урилган гол Ўзбекистонга ғалаба келтирди - 1:0. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Африка қитъаси жамоаси устидан ғалабага эришди.
1995 йилда жамоамиз Афро-Осиё кубоги доирасида Нигерияга қарши иккита ўйин ўтказган эди. Ўша учрашувларнинг иккаласида ҳам африкаликлар (Тошкентда 3:2, Нигерияда 1:0) ғалабага эришишганди.



