Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси допинг туфайли 2 йилга дисквалификация қилинди

Narzulla Saydullayev
17 окт 2018, 11:49
Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Иродахон Турдалиева допинг қабул қилгани учун 24 ой муддатга дисквалификация қилинди.

Турдалиеванинг дисквалификация муддати 2018 йил 4 июлдан бошланган ва 2020 йил 3 июлга қадар давом этади.

Агар футзалчининг организмидан яна бир марта таъқиқланган модда топилса бундан ҳам қаттиқроқ жазо белгиланади. Бу ҳақда www.championat.asia ОФК расмий сайтига таяниб хабар берди.

Иродахон Турдалиева 6-рақамда

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia