

«Development Cup» номли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистон, Кипр ва Македония мамлакатидаги тенгдошлари билан куч синашади.
Дилшод Нуралиев мазкур мусобақага 18 футболчини танлаб олди. Қуйида улар билан танишинг.
Дарвозабонлар: Мўминризо Қодиров (“Бунёдкор”), Анвар Назиров (“Андижон”);
Ҳимоячилар: Сардор Абдурашидхўжаев (“Бунёдкор”), Алибек Давронов (“Насаф”), Миразиз Саидов (“Пахтакор”), Муҳаммадюсуф Носиров (“Бунёдкор”), Жасурбек Абдулбеков (“Бунёдкор”), Ҳуршид Убайдуллаев (“Бунёдкор”), Беҳзод Неъматов (“Пахтакор”);
Ярим ҳимоячилар: Дониёр Собиров (“Пахтакор”), Миржалол Қосимов (“Насаф”), Жалолиддин Содиқов (“Бунёдкор”), Диёрбек Раҳимқулов (“Бунёдкор”), Жасурбек Жалолиддинов (“Бунёдкор”), Мироншоҳ Сатторов (“Бунёдкор”);
Ҳужумчилар: Руслан Рўзиев (“Пахтакор”), Темур Мамасиддироқ (“Пахтакор”), Игорь Чиркизов (“Пахтакор”).
Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.



