

30 август куни БАА олимпиячиларига қарши ўйин ўтказган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бобур Юлдашев томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонган эди.
Сўнгра Дилшод Нуралиев бошчилигидаги терма жамоа Саудия Арабистони олимпия термасига 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бизнинг ягона голимизни Забиҳилло Ўринбоев урганди.
БААга қарши кечган иккинчи баҳсда вакилларимиз 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Тимур Ҳакимов бу сафар гол урди.
Сўнгги баҳс Саудия Арабистони олимпиячиларига қарши ўтказилди. Бу сафарги ўйинда ҳисоб очилмади - 0:0.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси январь ойида Қатардаги Осиё чемпионатида иштирок этади.



