

Мазкур баҳснинг 9-дақиқасида ҳисобни очган Нам Таэ Хи иккинчи тайм бошида оғир жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.
Корея нашрлари тарқатган хабарга кўра, "Ал Дуҳаил" клуби аъзоси мазкур жароҳати туфайли Осиё Кубоги-2019да иштирок эта олмайди.
Нам Таэ Хи Жанубий Корея терма жамоаси сафида 44та ўйин ўтказиб 6та гол урган.




