Ўртоқлик ўйини. Борини дублга эришган баҳсда “Карагюмрук” жанговар дуранг ўйнади. Шукуров эса норасмий дебют қилди

Eldor Akmurzayev
31 июл 2022, 07:55
Туркия Суперлигаси янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Карагюмрук” қуйи дивизион вакили “Сакарьяспор”га қарши ўртоқлик учрашув ўтказди.

Баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ўйиннинг 64-дақиқасида Отабек Шукуров захирадан майдонга тушиб, янги жамоасида норасмий дебютини ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Андреа Пирло шогирдлари чемпионат доирасида илк тур учрашувини 7 август (21:15)да “Аланьяспор”га қарши ўтказади.

“Сакарьяспор” – “Карагюмрук” 3:3 (2:1, 1:2)

“New Sakarya Ataturk Stadium” стадиони

Голлар: Ҳоқон Ёвуз 8, Юмит Курт 13, Озан Соп 59 – Мбайе Дианье 43, Фабио Борини 52, 53

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia