

Шундай қилиб жамоа тўртинчи ўйинда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Дастлабки турда "Нефтчи" 2:0 ҳисобида мағлуб этилганди. Сўнгра "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб ғалаба қозонганди - 1:0. Учинчи турда "Машъал" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйналган эди.
Маълумот учун, "Бунёдкор" бу мавсумда гол ўтказмаган икки жамоадан бири бўлиб турибди. "Бухоро" ҳам дастлабки 4 турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди. "Қалдирғочлар" 5-турни 16 апрель куни ўз уйида "Олмалиқ"қа қарши ўтказишади.



