Олий лига-2014 якунлари. 30 ёшга тўлган "Машъал" ҳақида

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2014, 17:38
Ҳар куни олий лиганинг битта клубига аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилмоқда.
"Пахтакор", “Андижон”, "Локомотив", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клублари ҳақида маълумот бердик. Навбат ушбу мавсумда 5-ўринни олган "Машъал" клубига етиб келди.
 
Бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтган муборакликлар бу йил бешинчи ўринни олишди.

Жамоа сафида 27 нафар футболчи майдонга тушди. Улардан биттаси легионер. Ҳимоячи Сирож Ҳамроев ва ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев 24тадан ўйинда майдонга тушиб жамоа энг кўп ўйнаган футболчиларга айланишди. 14та тўп киритган Зоҳир Қўзибоев жамоа тўпурарига айланди ва олий лигада иккинчи бўлди.



Андрей Деркач ва Ғиёсжон Комилов 8 мартадан сариқ карточка олиб жамоада энг кўп огоҳлантирилган футболчилар бўлишди. Комилов ва Аббос Омонов бу йил мавсум давомида ҳакамлар томонидан бир мартадан майдондан четлатилишди.  

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

ФутболчиАмп.Т.сана.ЎйинДақГолСКҚК
Ҳамроев СирожҲим5/26/1990242052170
Қўзибоев ЗоҳирЯҳм3/11/19862419841440
Ғофуров МирзоҳидЯҳм9/22/1988231972220
Тўраев ЗафарЯҳм7/1/1990231904440
Мамазулумов МўйдинЯҳм1/22/1984231459730
Файзиев ШерзодЯҳм2/6/1992221900010
Комилов ҒиёсжонҲим3/11/1989221894181
Деркач АндрейЯҳм5/28/1985221866280
Ҳасанов ЖамшидЯҳм9/3/1988221381250
Шодмонов АббосҲим11/6/1988211676140
Абдумўминов ЖаҳонгирЯҳм2/9/1993211504130
Омонов АббосЯҳм1/28/1988191253131
Қувватов СанжарДар1/8/1990131170020
Носиров БотирДар6/11/1985131170050
Шомуродов ЭлдорЯҳм6/29/199510295000
Тошпўлатов ИхтиёрЯҳм3/4/19938190000
Муртазоев БаҳодирҲим7/31/19878151110
Шайманов ШахзодҲим4/2/19927291010
Баҳодиров ҚаҳрамонЯҳм8/7/19887213010
Ваниев ДиляверҲим9/4/19756397010
Шойқулов ИскандарҲим4/26/19935299000
Қуттибоев СаламатЯҳм5/21/19865272010
Нарзуллаев ОтабекЯҳм6/25/19854161010
Шукуров ОтабекЯҳм6/22/19964142000
Холмуродов ХолмуродЯҳм6/29/1994269000
Раҳматуллаев Сирожиддин.Яҳм1/22/1993128000
Достонов ШохруҳЯҳм9/20/199317000


* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган

** - иккинчи даврада жамоага келган



"Машъал" бу йил уч марта йирик ғалабага эришди ва уч бор иродали ғалабани қўлга киритди. 6та ўйинда жамоа ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. "Газчилар" мавсум давомида энг йирик ғалабани қўлга киритган жамоага айланишди (6:1).

Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар26
Голлар37
Уйдаги голлар22 (59.46%)
Меҳмондаги голлар15 (40.54%)
Ўтказилган голлар42
Уйда ўтказилган голлар13 (30.95%)
Меҳмонда ўтказилган голлар29 (69.05%)
Ўртача гол1.42
Ўртача ўтказилган гол 1.62
Уйдаги очколар24/39 (61.54 %)
Меҳмондаги очколар12/39 (30.77 %)
Энг йирик ғалаба6:1 - "Андижон"
Энг йирик мағлубият1:5 - "Бунёдкор"
"Қуруқ" ўйинлар6 (23.08%)
Гол ура олмаган ўйинлар9 (34.62%)
Иродаги ғалаба3
Йирик ғалабалар1
Йирик мағлубиятлар3
Автогол (урилган/ўтказилган)0/2
Огоҳлантиришлар (ўртача)65 (2.5)
Четлатишлар (ўртача) 2 (0.08)
Майдонга тушганлар (легионер)27 (1)
Томошабинлар (жами/ўртача)103285 / 3972



Муборакликларнинг мавсумдаги ўртача ёши 25,6ни ташкил этди. Отабек Шукуров 17 ёшида жамоа сафида майдонга тушди. Айнан у клубда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. 38 ёшли Дилявер Ваниев майдонга тушган ва сариқ карточка олган энг фахрий футболчига айланди.

Кўрсаткич

ЁшФутболчи

Энг ёш гол урган

21,124Абдумўминов Жаҳонгир

Энг кекса гол урган

30,205Мамазулумов Мўйдин

Энг ёш майдонга тушган

17,363Шукуров Отабек

Энг кекса майдонга тушган

39,59Ваниев Дилявер

Энг ёш сариқ карточка олган

21,54Абдумўминов Жаҳонгир

Энг кекса сариқ карточка олган

38,353Ваниев Дилявер

Энг ёш қизил карточка олган

25,227Комилов Ғиёсжон

Энг кекса қизил карточка олган

26,211Омонов Аббос



Сайтимиз ходимлари томонидан Зоҳир Қўзибоев "Машъал”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Зафар Тўраевни эса йил кашфиёти деб топдик.

Эртага "Динамо" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia