

Клуб таркибдаги шартномаси тугаган футболчилар билан ўртадаги битимни узайтириш борасида музокараларга киришган.
Акрамжон Комилов билан клуб шартномани узайтирди. Шартнома муддати 2 йилга мўлжалланган. Эндиликда футболчи 2025 йилги мавсум якунига қадар ОКМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

27 ёшли футболчи ўтган мавсум 33 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган эди.



