UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  146 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   13 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  210 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  14 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  5

Акрам Комилов: “Осиё чемпионатида бизга омад етишмади” Янгиликлар

Акрам Комилов: “Осиё чемпионатида бизга омад етишмади”

Қатардаги осиё чемпионати биз учун якунига етди. Вакилларимиз ортга қайтиб келди.

 “Бунёдкор” футболчилари эса Доҳадан тўғри, БААга яна ўз клуби ихтиёрига жўнаб кетди. Ёшлар терма жамоамизнинг Қатар майдонларида ўтказган учта ўйинида ҳам тўлиқ харакат қилган Акрам Комиловдан осиё чемпионати ҳақида фикрларини сўрадик. 

- Минг афсуски олдимизга қўйилган вазифасини уддалай олмадик. Бундан жуда қайғудамиз. Бемалол айта оламанки, биз бундан ориғига лойиқ эдик. Қандай бўлмасин олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, Риога боришни жуда-жуда истагандик. Аммо биз ўйлагандек бўлиб чиқмади - дея гап бошлади Акрам Комилов.


- Жамоамиз жуда кучли кўринишда бўлиб, шу билан бирга аҳил ва иноқ эди. Менимча энди бундай жамоа бошқа бўлмаса ҳам керак. Ишонинг бизга фақатгина омад етишмади. Ғолиблик руҳияти етишмади. Ҳар бир учрашувга чиқишдан олдин халқимизни ўйлаб, уларга хурсандчилик улашишни истагандик. Ватан жамоасини муносиб равишда ҳимоя қилиш бурчимиз эканлигини жуда яхши тушунамиз. 

- Гуруҳдаги рақибларимиз – Жанубий Корея билан Ироқ терма жамоаси менимча олимпиада йўлланмасини қўлга киритса керак. Сабаби улар кучли. 

- Ўзимга келадиган бўлсак, ўйинимдан қониқмадим. Келгусида ўз устимда янада жиддий тер тўкишим кераклигини яхши тушунаман. Осиё чемпионати яхшигина тажриба берди. Муносиб баҳони мураббийлар беради. 


- Фурсатдан фойдаланиб, турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган юртдошларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Айниқса жамоага Қатарда тинимсиз равишда далда берган ишқибозларимизга раҳмат.  

- Осиё чемпионатидан сўнг яна йиғинга киришдик. Эндиликда “Бунёдкор” билан бўлажак мавсумга тайёргарликни бошлаймиз. Дам олишсиз яна йиғинга қўшилиш ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Айни ўйнайдиган, чарчамайдиган пайтимизку. Аксинча севимли машғулотим билан шуғулланиб роҳатланаман - дейди "Бунёдкор" ҳимоячиси. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика