

Кеча, 16 январь куни шанхайликлар Қатардаги сўнгги назорат учрашувини ўтказишди. Андре Виллаш-Боаш жамоаси Саудия Арабистон чемпионати вакили бўлган "Ал Халиж" билан куч синашди. Кучлар тенг келган баҳсни (2:2) Одил Аҳмедов Халк, Оскар ва Элкесон билан асосий таркибда бошлади.

Ушбу ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси сардори ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Хитойликларнинг иккинчи голига Ву Леи муаллифлик қилди.





