"Ньюкасл" Ланглени харид қилиши мумкин

Sherzod Nurmatov
12 окт 2021, 21:01
"Барселона"нинг франциялик ҳимоячиси Клеман Лангле яқин орада клубини ўзгартириши мумкин.

Хабарга кўра, футболчига Саудия Арабистони инвестиция фонди томонидан сотиб олинган "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабар беришича, Англия клубининг янги хўжайинлари қишки трансфер ойнасида Ланглени сотиб олишмоқчи.

Шу билан бирга, янги раҳбарият қишда катта харажатларни амалга ошириш ниятида эмаслиги қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es