"Ньюкасл" ҳимоячи Диего Карлос учун 25 млн евро таклиф қилди. "Севилья" рад жавобини берди

Alisher
13 янв 2022, 10:16
"Ньюкасл" "Севилья" ҳимоячиси Диего Карлосни харид қилишга уринмоқда.

Англия жамоаси 28 ёшли футболчи бўйича иккинчи яхшиланган таклифни жўнатди - 25 миллион евро, аммо рад жавобини олди.

Қайд этиш керакки, "Севилья" ўйинчини қишда сотмоқчи эмас, унинг товон пули 80 млн еврогни ташкил этади.

Диего Карлос жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›